Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ веб-сайт маълумотлари янгиланмоқда!

Актуарий малака сертификатини бериш тартиби

Актуарий сертификатини олиш учун даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • иқтисодиёт ёки математика соҳаларида олинган олий маълумотга ёки физика-математика ёки иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражага эга бўлиш;
  • сўнгги ўн йил ичида камида 5 йил суғурта, математика, статистика соҳаларида иш ёки педогогик стажга эга бўлиш.

Малака сертификатини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • тасдиқланган шаклга мувофиқ анкета;
  • давогар пасспорт нухсаси;
  • олий маълумот ёки илмий даража (физика-математика, иқтисод) олганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • меҳнат дафтарчасининг нусхаси (ёки “Электрон меҳнат дафтарчаси” тизимидан кўчирма);
  • 3 x 4 ҳажмдаги икки дона фотосурат;
  • имтиҳон топшириш учун тегишли йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.

1-босқич) Тест синови

Имтиҳон тестлари 40 та назарий саволлардан иборат бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл берилади. Ижобий натижа бўлиши учун баллар йиғиндиси 30 балл дан кам бўлмаслиги керак.

 

2-босқич) Ёзма-оғзаки

Ушбу имтиҳон 4 назарий савол ва 4 амалий масаладан иборат бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 5 балл берилади. Ижобий натижа бўлиши учун баллар йиғиндиси 30 балл дан кам бўлмаслиги керак.

Малака имтиҳонини ўтказиш

Актуарий малака имтиҳонини ўтказиш учун Агентлик томонидан комиссия тузилади. Комиссия таркибига
Агентлик ходимлари, актуар ҳисоб-китоблар ва суғурта соҳаси мутахассислари китирилади.

Имтиҳонга рухсат бериш

Ариза келиб тушгач 10 кун ичида даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат берилади

Малака имтиҳонини ўтказиш

Имтиҳон 2 босқичда: тест синови ва ёзма-оғзаки шаклда ташкил этилиб, ҳар хил кунларда ўтказилади

Сертификатларни топшириш

Натижалар 2 кун муддатда эълон қилинади ва Агентлик томонидан расмийлаштирилгач, 10 кун ичида сертификатлар топширилади