Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ веб-сайт маълумотлари янгиланмоқда!

Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг фаолиятини лицензиялаш тартиби

Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари қуйидагилар:

  • Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
  • суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган ахборотларнинг махфийлигини таъминлаш;
  • лицензияловчи орган талабига кўра суғурта фаолиятига доир ахборотларни тақдим этиш;
  • лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтери ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлишлари керак;
  • лицензия талабгори раҳбари бошқа суғурта ташкилотида раҳбар лавозимда ишлашга ҳақли эмас.

Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқиш учун йиғим тўловини амалга ошириш бўйича реквизитлар:

Ташкилот: Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги
ҳисоб рақами:
 23402000300100001010
Ғазначилик СТИР (ИНН): 201122919
Банк:
Тошкент ш., Марказий банк ХККМ
Банк коди (МФО)
: 00014
Шахсий ғазна ҳисоб варағи: 401410860262667047905092001
СТИР (ИНН): 307009986

Лицензия бериш бўйича аризаларни кўриб чиқиш тартиби

Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги БҲМнинг 5 баравари миқдорида йиғим ундирилади

Лицензияловчи орган қарор қилингандан кейин 3 кун муддатда лицензия талабгорини қарор тўғрисида хабардор қилади

Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан бошлаб 20 кун муддатда қабул қилинади

Лицензия талабгори давлат божи тўлаб, лицензия битимини имзолагач 2 кун ичида лицензия расмийлаштириб берилади

Лицензиялар бериш юзасидан хулосалар тайёрлаш учун эксперт комиссияси ташкил этилади

Лицензия Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади