Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ веб-сайт маълумотлари янгиланмоқда!

Агентлик матбуот котиби янги лавозимга тайинланди

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг матбуот котиби лавозимида фаолият кўрсатиб келган Ахмедова Сарвиноз Шокировна Иқтисодиёт ва молия вазирининг тегишли буйруғи билан вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи – матбуот котиби лавозимига тайинланди.

С.Ахмедованинг Агентликдаги ярим йиллик фаолияти давомида 100 ортиқ мақола, 30 ортиқ кўрсатув ва видеороликлар ҳамда 10 дан зиёд радиоэшиттиришлар тайёрланиб, эфирга узатилди. Хусусан, суғурта бозорида амалга оширилаётган “Ҳафталик дайжест” обуначилар орасида юксак эътирофга сазовор бўлди.

Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида 10 дан ортиқ матбуот анжуманлари ва брифинглар, республикамиз ҳудудларида амалга оширилган сайёр қабуллар эса фуқароларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигининг ошишига ёрдам берди.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги жамоаси С.Ахмедовани янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади ҳамда унга масъулиятли вазифада муваффақият тилайди.