Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ веб-сайт маълумотлари янгиланмоқда!

Суғурта ташкилоти лицензияси тўхтатилди

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан лицензия талаблари ва шартлари бузилиши аниқланганлиги сабабли Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 30 декабрдаги буйруғи билан “SHARQ SUG‘URTA” АЖнинг 2022 йил 25 февралдаги SF 00048-сонли лицензиясининг амал қилиш муддати 2023 йил 4 январь санасидан бошлаб ўн кун муддатга тўхтатилади.

Ушбу давр мобайнида суғурталовчига янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, шу жумладан амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш тақиқланади.

Шу билан бирга, мазкур муддат давомида суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича суғурта полиси берилиши натижасида суғурта мажбуриятлар олиш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича эса ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт.

Суғурта ташкилоти томонидан улар фаолиятидаги қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолатлари бартараф этилганлигини асословчи ҳужжатлар ушбу муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига тақдим этилиши лозим.

Акс ҳолда, ушбу суғурта ташкилотига нисбатан суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияларининг амал қилишини қонунчиликда белгиланган тартибда ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиш чоралари кўрилади.

© Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати